Яшнобод туманидаги 4-шаҳар клиник шифохонаси тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди

окт 10 / 2016

4-шаҳар клиник шифохонаси пойтахтимизнинг Яшнобод, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади.

alt

ЎзА хабар беришича, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестиция дастури тўғрисидаги қарори асосида ушбу тиббиёт муассасасида босқичма-босқич қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Бу ишларга 27 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Реконструкция ишлари натижасида клиниканинг барча бўлимлари замонавий қиёфага кирди. Биноларнинг атрофи тубдан ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди. Барча бўлимлар замонавий УТТ, МСКТ, рентген, лапароскопик воситалар, физиотерапия муолажаларини ўтказишда қўлланиладиган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *