Январь ойида нарх-наво ўртача 1,5 %га ошди

фев 01 / 2019

alt

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 %га ошди. Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 % га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %га ошди. Хизматлар нархи эса 0,5 % га ўсди. 

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларининг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келиб, бу эса нархларнинг ой давомида ўртача 8,3 %га қимматлашганлигини кўрсатади.
 
Нархларининг кўтарилишидаги кейинги етакчи ўринни эса спиртли ичимликлар маҳсулотлари (3,7 %) эгаллаган.
 
2019 йил январь ойида ҳам асосий турдаги нон маҳсулотлари нархлари қимматлашишда давом этди: ун, нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, ёрма ва дуккакли маҳсулотлар нархлари ой давомида 0,2 % дан 3,7 % оралиғида қимматлашди. Цитрус мевалари нархларини 1,0 %га арзонлашганлигини ҳисобга олмаганда, деярли барча турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларида ўсиш кузатилган. Шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,2 % га қимматлашган.
 
2019 йилнинг январь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 0,5 %га қимматлашган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *