Янги йил байрами муносабати билан поездларга чегирмалар эълон қилинди

дек 05 / 2019

alt

Президентимизнинг 2019 йил 14 ноябрдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йилнинг 31 декабрь – 2020 йилнинг 2 январь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Қуйидаги чегирмалар тақдим этилмоқда:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йилги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганларга – 50%;
- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15%;
-  Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;  
- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ – йўриқнома асосида)  – 15%;
- “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга – 10%.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *