Янги газетага янги раҳбарлар тайинланди

янв 07 / 2020

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги  қарори асосида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти раҳбарияти таркиби шакллантирилган, деб ёзмоқда platform.uz  телеграм канали.

Хусусан, ҳар икки газетага раҳбарлик айни пайтда “Правда Востока” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаётган Салим Дониёров зиммасида қолдирилган.

“Маҳалла” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Абдусатторов таҳририят бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги масъул ходими Абу Бакр Ўрозовга эса бош муҳаррирнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бўйича ўринбосарлиги топширилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *