Янги газ ҳисоблагичлари "Ўзтрансгаз" маблағи ҳисобидан ўрнатилади

июл 25 / 2019

Янги газ ҳисоблагичлари €œÐŽÐ·Ñ‚рансгаз€ АЖ маблағи ҳисобидан ўрнатилади

Замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича “Аrtel” компанияси билан келишув олиб борилмоқда. Келгусида аҳолини замонавий электрон газ ҳисоблагичлари билан таъминлаш кўзда тутилган.
 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан очиқ мулоқотида бу ҳақда маълум қилинди.
 
Газ ҳисоблагичлари 3,4 миллион истеъмолчига “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатилади. Бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилиб, биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қамраб олинади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *