Янги электр ҳисоблагичлар ҳақида истеъмолчиларнинг эътирозлари бўйича ахборот берилди

авг 09 / 2019

alt

Монополияга қарши кураш қўмитаси электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборларнинг хаддан зиёд кўп кўрсатаётгани ҳақидаги шикоятларга муносабат билдирди.
 
“Ўрнатилган ва ўрнатилаётган электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборлар техник талабларга мувофиқ “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан сотиб олинган. Улар сертификатга эга ва тегишли тартибда қиёсловдан ўтган. Қиёслов – бу ҳисоблагич тўғри ишлаётганини (кўрсаткичларни тўғри кўрсатаётганини) текшириш.
 
Агар сизда ўрнатилган янги ҳисоблагич ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергиясидан кўпроқ сарфни кўрсатётгани тўғрисида шубҳа уйғонса, сиз ўз ҳисобингиздан ҳисоблагични қайта қиёсловдан ўтказиш тўғрисида туман электр тармоғига буюртма беришингиз мумкин. Шунда, туман электр тармоғи ходимлари ҳисоблагични тармоқдан узиб сизга беради, сиз эса ҳисоблагични ўз ҳисобингиздан Ўзстандарт агентлигида қайта қиёсловдан ўтказасиз. Натижада, сиз ҳисоблагични қандай ишлаётгани тўғрисида аниқ маълумотга эга бўласиз. Шунингдек, сиз етган зарарни қоплаш ва ҳисоблагични алмаштириш тўғрисида ариза билан туман электр тармоғига мурожаат қилишингиз ҳам мумкин”, дейилади хабарда.
 
Қўмита ташаббускор истеъмолчилардан иборат гуруҳ тузишни ва муаммоларни жойига чиққан холда ўрганишни таклиф қилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *