Янги деб қўйилган мотор тўққиз кунда ўзини фош қилди

фев 03 / 2019

alt

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Данғара тумани жамиятига тумандаги умумтаълим мактабларидан бирида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаётган истеъмолчи М.Қурбоновадан келиб тушган мурожаат амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари талабларида белгилаб берилган тартибда ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал қилинишига эришилди, деб хабар бермоқда UZ24’ Федерация матбуот хизмати.

Хусусан, М. Қурбонова ўз мурожаатида Тошкент кўчасида жойлашган маиший техника воситаларини тузатиш устахонаси устаси А.Анваров томонидан тузатиб берилган музлатгич бўйича норозилигини билдирган. Ушбу мурожаат туман жамияти мутахассислари иштирокида ўрганилиши жараёнида мурожаатчи ҳақиқатдан ҳам музлатгични тузатиш учун устага берганлиги, уста музлатгичнинг моторини алмаштириб берганлиги, бунинг учун истеъмолчидан 400 000 (тўрт юз минг) сўм пул маблағини олинганлиги, лекин орадан 9 кун ўтмай музлатгич яна ўз-ўзидан ишламай қолганлиги, истеъмолчи бу ҳақда устага ўз эътирозларини билдирганида унинг томонидан рад жавобини олганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топди. Қарангки, уста музлатгичга янги мотор қўйдим, деб истеъмолда бўлган моторни жойлаб берган экан.

Ўрганишлар давомида устага "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни тарғиботи ўтказилди. Истеъмолчига етказилган 400 000 сўм зарарни қоплаб берилишига эришилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *