Yandex. Хариталарда Ўзбекистон манзаралари пайдо бўлди

дек 16 / 2019

alt

13 декабрдан Yandex хариталарига Ўзбекистон манзараларининг янги кўриниши жойлаштирилди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Махсус ускуна воситасида Тошкент, Бухоро, Нукус, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз кўчалари ва диққатга сазовор жойлари, шунингдек, Устюрт платоси, Орол бўйидаги тузли ботқоқ ва Aмударё соҳилидаги қадимий аҳоли пунктларини тасвирга олинди. Эндиликда ушбу манзаралар билан Yandex хариталарида танишиш мумкин.

Тасвирлар маҳаллий аҳолига нотаниш ҳудудга саёҳатни режалаштиришда, туристларга эса саёҳатга янада яхшироқ тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Суратлар воситасида  транспорт ҳаракати учун ноқулай манзилгоҳларни аниқлаш, диққатга сазовор жойларнинг қандай кўринишини олдиндан билиб олиш мумкин. Масалан, Самарқанддаги Гўр-Aмир мақбараси, Бухородаги Aрк қалъаси ёки Қадимий Хивадаги карвон-саройларни аввал кўрмаган киши харитадаги тасвирлар орқали бирламчи тушунчага эга бўлади.

alt

"Биз тасвирга олиш ишларини октябрь ойининг ўрталаридан ноябрь ойининг бошларига қадар амалга оширдик. Бу вақтда жазирама иссиқ ҳам бўлмайди, ёруғлик ҳам кузга хос юмшоқ бўлди", дейди Yandexнинг Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Евгений Лукянчиков. – Суратга олиш жараёнига олдиндан жиддий тайёргарлик кўрилди. Ўзбекистон қадимий обидалар ва бетакрор табиий ландшафтларга бойдир ва биз тасвирларда иложи борича кўпроқ диққатга сазовор жойларнинг қамраб олинишини хоҳлардик. Маршрутни тузиш ва саёҳатни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризм давлат қўмитаси ёрдам беришди. Уларга бу йўналишдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик дилдирамиз.

"Yandex хариталари Ўзбекистон шаҳарларининг кўча панорамаларини намойиш этган энг йирик географик ахборот хизматларидан бири", деди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Иброҳим Барноев.  Суратларда мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидаги объектларини кўриш мумкин. Ичан Қалъа, Шаҳрисабзнинг тарихий маркази. Дунёнинг исталган бурчагидан кўра олиш мумкин бўлган бу тасвирлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни режалаштирганлар учун катта ёрдам беради." 

alt

Yandex суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга сафари давомида деярли 295 минг фотосурат олди, улардан эса 73 мингдан ортиқ панорамалар ҳосил бўлди. Суратга олишнинг умумий масофаси икки минг километрдан ошади. Aвтомобилда ҳаракатланишнинг иложи бўлмаган жойларда операторлар камерани штативга ўрнатиб, пиёда юришди. Шу тарзда, мисол учун, Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ва Тошкент шаҳридаги "Tashkent city" боғи суратга олинди.

Yandex хариталарида ҳозиргача Россия, Aрманистон, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина ва Туркиянинг тўрт миллиондан ортиқ панорамалари нашр қилинган. Бу шаҳарлар ҳамда атроф табиий муҳитдаги диққатга сазовор жойлардир. Байкал кўли, Карелия шаршаралари, Кавказ тоғлари, Aрктика ороллари ва ҳатто сайёранинг энг баланд чўққиси - Эверест. Панорамаларни yandex.ru/maps ва Yandex. Хариталар иловасида кўриш мумкин. Сайт эгалари AПИ хариталардан фойдаланиб, ҳар қандай панорамани ўзларига юклаб олишлари мумкин.

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *