Яндех Метронинг мобил иловасини ишга туширди

мар 15 / 2019

alt

Тошкент шаҳрида Яндех Метронинг мобил иловаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрган сайёҳлар метрода керакли маршрутни кўришлари, қаерда бошқа йўлга ўтишни ва сафар қанча вақтни олишини билиб олишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Фойдаланувчи жўнайдиган ва чиқадиган станцияларини кўрсатишининг ўзи кифоя — Яндех.Метро керакли ўтиш йўлаги ёки шаҳарга чиқиш жойида бўлиш учун энг қулай бўлган маршрут ва вагонни кўрсатади. Иловада ҳар бир стансиянинг иш вақти ва уларнинг шаҳар харитасида жойлашган жойини кўриш мумкин. Агар стансия таъмирлаш учун ёпилса, бу схемада кўрсатилади

Яндех.Метро иловаси ёрдамида темир йўл вокзали ва автобуслар шоҳ бекатига етиб олиш осонлашади — улар схемада махсус белги билан кўрсатилган. Бу хизмат чет мамлакатларда ҳам ёрдам беради: иловада Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ҳамда Россия, Беларусь, Украина ва Туркиядаги яна 10 та шаҳар метроси схемалари мавжуд.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *