Яна иккита автобус йўналишига ўзгартириш критилди

ноя 18 / 2019

alt

Айни кунда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус йўналишларини мувофиқлаштириш, аҳоли талабидан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиш, шу орқали серқатнов йўлларда юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш ишлари давом этмоқда.

Яқинда ана шу мақсадда 57-,84-,122-автобус йўналишларининг ҳаракат йўлига ўзгартиришлар киритилган эди.

Талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-автобус саройи тасарруфидаги 13- ҳамда 34-йўналишларнинг ҳам қатнов оралиғи ўзгартирилди, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Шунингдек, 13- “Изза маззеси — Тошкент МУМ” йўналишида қатновчи автобуслар эндиликда Изза шоҳбекатидан Изза ва ТХАЙ кўчалари орқали “Карвон бозори”га қадар боради. Автобусларнинг ортга қайтиши эса Тошкент халқа автомобил йўли ва “Самар Бону” кўчалари чорраҳаси орқали давом этади.

34-“Тўқимачилик комбинати — Шифокорлар шаҳарчаси” йўналишига киритилган ўзгартиришга кўра автобусларнинг тўғри йўналилшдаги ҳаракати Беруний кўчасидан Фаробий, М.Ғолиб, Қамарнисо кўчалари орқали ўтиши белгиланди. Қайтишда эса Қамарнисо, Талабалар, Фаробий ҳамда Беруний кўчалари орқали ўтиб ўз йўналишида давом этади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *