Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

мар 25 / 2019

alt

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА Қрим агентлигига хабар қилди.

“Зори России” санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас”, - деб таъкидлади Ялта мэри.

Унинг сўзларига кўра, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас.

"“Зори России” қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди”, - дея қўшимча қилди  Алексей Челпанов. 

Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *