Якшанба ва душанба кунлари Камчиқ довонида кучли қор ёғиши эҳтимоли бор

янв 12 / 2020

alt

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан берилган маълумотларига кўра, 2020 йил 12-13 январь кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 м. гача пасаяши, шамол тезлиги секундига 15-20 м. гача  кучайиши,  йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратиш керак:

  • автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
  • довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
  • автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
  • ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
  • вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига мурожаат қилинг: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *