Яккасаройдаги ёнғинда бир киши вафот этди

янв 14 / 2020

alt

Бугун, 14 январь куни соат 03:10 ларда, Яккасарой тумани, Ш.Руставли кўчаси 30-уй 12-хонадонда ёнғин содир бўлди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ФВБ.

Ёнғинда уй жиҳозлари 2 кв.м. майдони ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:33да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 78 ёшли эркак киши халок бўлган.

Воқеага маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибати сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *