Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

авг 01 / 2019

ТАЙИНЛОВ: Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тасдиқланди

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.
 
Сафаров Абдирасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *