World of Tanks яратувчилари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

мар 14 / 2017

alt

13 март куни Wargaming (Беларусь) компанияси делегацияси истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюришди.  

Учрашув давомида IUT вакиллари IT-мутахассисларни тайёрлайдиган Ўзбекистон-Корея университетининг фаолияти ҳамда ўқув дастурини такомиллаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш режалари тўғрисида гапириб беришди. Томонлар IUT ҳамда “Wargaming” компанияси вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди, деб хабар беради университет ахборот хизмати.

Қайд этиш керакки, “Wargaming” компанияси “World of Tanks”, “World of Warships”, “World of Warplanes”, “Hybrid Wars” ва шу каби машҳур компьютер ўйинларининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *