Волгабўйи орқали юртимизга совуқ об-ҳаво ва ёғингарчилик келиши кутилмоқда

ноя 18 / 2019

alt

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, айрим жойларда қорга айланади).

21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.

22-24 ноябрда республика ҳудуди  бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади,  кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Мамлакатимиз шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *