Владивостокда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

дек 11 / 2019

alt

6 декабрь куни Артём шаҳри (Приморе ўлкаси) шифохонасида Ўзбекистон фуқароси Б.Ғ. юрак етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

У ушбу ҳудудда 2015 йилдан буён қонуний асосда ишлаб ва яшаб келаётган эди.

Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат мигратсияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *