Владимирда 19 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ айбдорларига суд ҳукми ўқилди

июн 26 / 2019

2017 йил Россиянинг Владимир вилоятида 2 нафар Қозоғистон фуқароcи бошқарувида бўлган автобус "Санкт-Петербург - Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поездга урилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтди. 
 
Петушинск тумани суди содир этилган жиноят оғирлигини, Шарқий транспорт прокуратураси вакили – давлат айбловчисининг нуқтаи назарини, судланувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, айбланувчиларнинг ҳар бирини 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Россиянинг Владимир областида автобус ва поезд тўқнашуви оқибатида автобусда бўлган 56 нафар ўзбекистонликдан 19 нафари ҳалок бўлганди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *