Видео: Тошкентдаги "Носирхон" масжидини хусусийлаштирмоқчи бўлган шоввоз ака-укалар қўлга олинди

июл 02 / 2018
 
alt
 
Тошкентда масжидни хусусийлаштирмоқчи бўлган криминал авторитет Носиров Шуҳрат ва унинг укаси Носиров Шавкат Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ ходимларидан иборат махсус гуруҳ томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали махсус кўрсатув намойиш этилди.
 
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи ака-ука зўравонлар Шавкат ва Шуҳрат Носировлар пойтахтнинг Наққошлик кўчаси 56-уйда жойлашган “Носирхон” масжидини муқаддам ўз ҳисобларидан қўрдирганини айтиб, уни ўзларининг шахсий мулки деб аташган. 
 
Бундан ташқари, масжиднинг устави, муҳри ва бошқа ҳужжатларини ўзбошимчалик билан олиб кетиб, масжид номини ўзгартиришга ва уни ўз номларидан бошқаришга ҳаракат қилишган.
Носировлар фақат шу билан чекланиб қолмасдан, ушбу мавзеда истиқомат қилувчи бошқа фуқароларнинг уйларини қўрқитиш ва тазийиқ йўли билан олиб қўймоқчи бўлишган.
 
Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 

Маълумот учун: Носиров Шуҳрат Шукуриллаевич, криминал дунёда лақаби — Шуҳрат «Домрабадский», 1957 йилнинг 27 апрелида Тошкентда туғилган. Ҳибсга олинганига қадар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Наққошлик кўчасидаги 42-уйда яшаб келган.
 
Носиров Шуҳрат 1993 йилда, фирибгарлик, ўғирлик ва транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2016 йилнинг августига қадар қамоқда бўлган.
Носиров Шавкат Шукуриллаевич 1956 йилнинг 15 октябрида туғилган. Олдин судланмаган. Россия Федерацияси фуқароси. Тадбиркорлик билан шуғулланган. Чилонзор тумани Наққошлик кўчасида 44-уйда вақтинча яшаб келган.
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *