Видео: Ҳарбий оркестр қорбобо кийимида концерт қўймоқда

дек 27 / 2018

alt

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил айёмига байрамона концерт дастурлари туҳфа этилмоқда.

Концертнинг дастлабкиси бугун, 27 декабрь куни пойтахтимизнинг Мустақиллик шоҳ кўчасидаги Ёшлар ижод саройи ёнидаги очиқ майдонга ўрнатилган янги йил байрамининг бош арчаси олдида Қорбобо кийимига кийинган ҳарбий санъаткорлар томонидан тақдим этилди.

Эртага, 28 декабрь куни соат 15:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуйи олдида ҳарбий оркестрнинг навбатдаги концерти бўлиб ўтади.

Шунингдек, ҳарбий оркестрнинг байрамона концерти яна қуйидаги жойларда ўтказилади:

29 декабрь куни соат 15:00 да Қўйлиқ массивидаги “Компас” кўнгилочар савдо мажмуасида;

30 декабрь куни соат 15:00 дан 18:00 га қадар пойтахт метрополитени линияларида;

31 декабрь куни соат 10:00 да янги йил байрамининг бош арчаси олдида (мўлжал Ёшлар ижод саройи).

Шунингдек, пойтахтдаги янги йил байрамининг бош арчаси олдида 2019 йилнинг 3 январь кунига қадар соат 19:00 дан 20:00 гача мазкур томошалар бўлиб ўтади.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

#men_vatanparvarman #uzarmiya Toshkent ko‘chalarida Qorbobolar

Публикация от UzbekistanArmy (@uzbekistanarmy)

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *