Видео: Илон Маскни ҳайратда қолдирган «Жигули»

фев 13 / 2019

alt

Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск Ставрополь кўчаларида "тескари" ҳаракатланаётган «Жигули»га баҳо берди.

НТВ хабарига кўра, 18 ёшли йигит автомобилнинг юкхонаси ва рул ҳамда ўриндиқлар ўрнини алмаштириб қўйган. Машинани ҳайдаётганда у орқага юраётганга ўхшайди. 

11 февраль куни НТВ телеканали ўзининг твиттердаги саҳифасида бу ҳолат тасвирланган видеони жойлаб: «Бунақасига нима дейсиз, жаноб Илон Маск», деб ёзганди. 13 февраль куни Илон ушбу постга рус тилида жавоб қолдирди: «Ха-ха, ҳайратланарли».

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *