Видео мурожаат йўллаган Мингбулоқдаги мактаб директори ишдан бўшади

ноя 12 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқлар орқали Мингбулоқ туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Р. Ҳакимов тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳ. Мақсудованинг хатти-ҳаракатларидан  норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига видео мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан батафсил ва атрофлича ўрганиб чиқилди, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Р.Ҳакимов ёзган ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

Йўл қўйилган камчиликлари туфайли туман халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Мақсудованинг тушунтириш хати олиниб, интизомий жазо чоралари қўлланиши юзасидан вазирликка билдириш хати юборилган, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *