"Вақф" хайрия жамоат фонди Сурхондарёдаги бир нечта маҳаллаларга ичимлик суви етказиб берди

фев 19 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар қилди.

alt

8 минг нафардан ошиқ аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилди. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этди.

Фонд ҳомийлигида минг метрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари фаол тарзда тамомланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *