UzCard яна ишламай қолса, 1 млрд сўм жаримага тортилиши мумкин

дек 19 / 2018

alt

Ўзбекистонда фаолият юритаётган тўлов тизимлари фаолиятидаги узилишлар учун Марказий банк энг кам иш ҳақининг 5000 бараваригача (1 миллиард сўм) жарима солиши мумкин. Марказий банкнинг бу таклифи «Тўловлар ва тўлов тизимлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасида келтирилган, деб ёзади Turon24.

Қонун лойиҳасига кўра, агарда тўлов тизимининг носозлиги узлуксиз тўлов хизматлари кўрсатилишига таъсир кўрсатса, Марказий банк қуйидаги жарималарни қўллаши мумкин:

– операторга белгиланган муддатда носозликнинг олдини олиш буйруғини юбориш;

– энг кам иш ҳақининг 5000 баробаригача жарима солиш;

– олти ойгача баъзи операцияларни амалга оширишни чеклаш;

– уч ойгача лицензияни тўхтатиб қўйиш.

Айни дамда, Ўзбекистонда битта Uzcard миллий тўлов тизими фаолият юритмоқда. 15 сентябрь куни тўлов тизимида носозликлар юзага келди. Натижада 3 кун давомида Ўзбекистон бўйича барча пластик карталар ва терминаллар ишламади.

19 сентябрда эса Президент «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Марказий банки ҳузурида Миллий банклараро процессинг маркази яратилади ва барча процессинг хизматлари ушбу марказ орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари қарорда Марказий банкка миллий тўлов тизимини яратиш топшириғи берилди. Янги тўлов тизими «Ҳумо» номини олди. Маълумотларга қараганда, у 2019 йил январь февраль ойларида ишга тушади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Ўзбекистонда фаолият юритадиган тўлов тизимларига талаблар, уларнинг вазифалари ва фаолият юритиш учун лицензиялар олиш тартиби белгилаб қўйилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *