Uzbekistan Airways самолётларида пулли Wi-Fi хизмати ишга тушди

мар 18 / 2019

alt

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга олиб келинган Airbus A320neo самолётларида пулли Wi-Fi хизмати ишга туширилди. 2019 йилнинг иккинчи ярмида эса Wi-Fi билан жиҳозланувчи яна иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолётлари келтирилиши кутилмоқда. 
 
Компания матбуот хизмати маълум қилишича, самолёт бортида фойдаланиш мумкин бўлган шундай тарифларни тақдим этди ва уларнинг нархини эълон қилди. Унга кўра, энг арзон интернет пакет 20 мб бўлиб, у 256 Кб/с тезликда тақдим этилади. 20 мб учун нарх 49 826 сўмни ($5,95)ни ташкил қилади. Энг қиммат пакет 52,95 долларни ташкил этиб, бу нархга (512 Кб/с тезлик) 220 мб интернет трафики тақдим этилади.
 
Uzcard тўлов тизими Uzbekistan Airways биллинг марказига бирлаштирилган бўлиб, эндиликда йўловчилар айни парвоз вақтида пластик карта орқали керакли трафикка эга интернет пакетларни сотиб олишлари мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *