UzAuto Motors янги йил байрами олдидан акция эълон қилди

дек 10 / 2019

alt

UzAuto Motors компанияси кириб келаётган 2020 йил олдидан Янги йил акциясини эълон қилди, деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Акция фақатгина 11 декабрдан 22 декабрга қадар республикамизнинг барча автосалонларида Malibu ва Tracker харид қилиш истагида бўлган харидорлар учун амал қилади.

Мазкур акция доирасида можоз танлаган модели учун 100% тўлов амалга оширган тақдирда 5% Malibu ҳамда 10% Tracker учун чегирмага эга бўлади:

Акцияда Malibu-2 LT 1,5 Turbo, шунингдек Tracker LT А/T ва M/T опциялари иштирок этади.

Malibu-2 LT 1,5 Turbo – 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T – 199 000 000 сўм

Tracker LT M/T – 170 000 000 сўм.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *