UzAuto Motors Tracker ва Malibu автомобилларини имтиёзли шартларда таклиф қилмоқда

янв 11 / 2020

alt

UzAuto Motors “Ўзавтосаноат Лизинг” компанияси билан ҳамкорликда Chevrolet Malibu Turbo 1.5 ҳамда Tracker автомобилларини имтиёзли шартларда лизингга сотиб олишни таклиф қилади, деб хабар қилади компания матбуот хизмати.

Акция шартларига кўра, юридик шахслар автомобилларнинг 30% нархини тўлаб, қолган суммасини 3 йил давомида йиллик 20% устама билан харид қилишлари мумкин. 

Акция 2020 йилнинг 11 дан 31 январига қадар давом этади. Автомобилларни ушбу шартларда Ўзбекистондаги барча расмий дилерлардан харид қилиш мумкин.

Бундан ташқари, 10 дона автомобиль харид қилган корпоратив харидорлар автомобиль харидида қўшимча имтиёз ва хизмат кўрсатишга эга бўладилар. Сизнинг ҳудудингиздаги корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича менеджерлар билан UzAuto Motors колл-маркази орқали боғланиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *