UZ24'да тонгги хабарлар

июн 10 / 2019

Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаган

Бош прокуратура бундан бир ой муқаддам қўлга олинган Юсупов Саид-Абдулазиз тергов жараёнида ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилди.

7 июнь куни айбланувчининг онаси Ж.Бакаева Бош прокуратура раҳбарияти қабулида бўлиб, тергов жараёнида ўғли жисмоний қийноққа солинаётганлиги ҳақида мурожаат қилган ва ўғлини унинг ҳимоячиси иштирокида тиббий кўрикдан ўтказишни сўраган. 8 июнда С.Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилганда, унинг танасида бирон-бир тан жароҳати ёки қийноқ аломатлари аниқланмаган.
 
С.Юсупов ўз ҳимоячиси А.Шаймардонов иштирокида ихтиёрий берган ёзма тушунтиришида унга нисбатан тергов жараёнида ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини, ҳозирда касаллиги бўйича тегишли дори воситалари ва тиббий муолажаларни ўз вақтида олаётганлигини билдирган.
 
***
7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995 йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этган.
 
Ҳодиса юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган. 
 
***
9 июнь куни соат 02:05 да Марғилон шаҳар “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли озиқ-овқат савдо биносида (ёпиқ бозор) ёнғин содир бўлган.
 
alt
 
Ёнғин оқибатида савдо комплексининг тахминан 1575 метр квадрат (35х45 м) майдонидаги озиқ-овқат, парфюмерия маҳсулотлари ва хўжалик моллари ёниб зарарланган, 8825 метр квадрат майдон сақлаб қолинган.
 
Тан жароҳати олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
***
 
9 июнь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган президент сайловларида мамлакат фуқароларининг 77,4 фоизи иштирок этди. Дастлабки маълумотларга қараганда, Қосим-Жўмарт Тоқаев  70,13% овоз олди, иккинчи ўринни Амиржон Косанов 15,39 фоиз овоз билан эгалламоқда. 
 
Сайлов куни Нурсултон ва Алмата шаҳарларида ҳукуматдан норози кишилар митинглар уюштирган. Қозоғистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаевнинг қайд этишича, митинг уюштирган шахслар мамлакатда тақиқланган экстремистик гуруҳларга алоқадор бўлган. Шу билан бирга, митинглар қонунга зид равишда ташкил этилган. 
 
***
 
Тошкент шаҳар прокурори томонидан “Оқтепа лаваш” (“Grand Azia Plus”) МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаролар “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси ССВ ЭМЮКИТИ, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.
 
***
alt
 
Аввалроқ Ўзбекистон вакиллари БАА президенти ўринбосари, бош вазир, Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғиллари тўйларида иштирок этгани хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров, шунингдек, Президентнинг ўғли Миралишер ва невараси Миромоннинг Дубайга ташрифи давом этмоқда.
 
9 июнь куни Президентнинг кенжа куёви Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасига спортзалда Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан тушган суратларини жойлади.
 
Шунингдек, UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Миралишер ва Миромон билан тушган суратини эълон қилди.
 
alt
 
Ҳабиб суратга қуйидагича изоҳ қолдирган: «7 сентябрь куни кўришамиз. Йўқолиб қолма».
 
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ Тошкентга келиб, Президентнинг яқинлари билан учрашган эди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *