Uz24.uzда 24 март тонгги хабарлари

мар 24 / 2019

alt

Бугун, 24 март куни Тошкентнинг 10 дан ортиқ кўчаси ёпилади               

24 март куни биринчи халқаро ярим марафонининг ўтказилиши муносабати билан соат 9:00 дан 13:00 гача, Тошкентнинг бир қатор кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Демак, қуйидаги кўчалар бўйлаб транспорт ҳаракати чекланади:

Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов мажмуасидан Ойбек кўчасигача;

Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасигача;

Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;

Мустақиллик кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;

Мирзо Улуғбек кўчасидан Maxтумқули кўчасигача;

Maxтумқули кўчаси — Мирзо Улуғбек кўчасидан Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлгача ;

Амир Темур хиёбонидаги айланма йўл — Maxтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасигача;

Амир Темур кўчаси — Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлдан Ислом Каримов кўчасигача;

Ислом Каримов кўчаси — Амир Темур кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;

Шароф Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчасидан Навоий ва Қодирий кўчалари чорраҳасигача;

Навоий кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Қодирий кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасигача;

Олмазор кўчаси — Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасигача (айнан югуриш бошланган жойда финиш қилинади).

alt

Мозамбикда содир бўлган циклон 400 нафардан ортиқ инсонларни ҳаётдан олиб кетди

Мозамбикда «Идай» тропик циклони сабаб юз берган сув тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 417 кишига етган. Бу ҳақда Мозамбик ер ресурслари, атроф-муҳит ва қишлоқни ривожлантириш вазири Селсо Коррейя маълум қилган. Вазирнинг қайд этишича, мамлакатдаги вазият оғирлигича қолмоқда.

alt

alt

Сув тошқинлари сабаб ҳозирга қадар 600 минг киши ўз бошпанасидан маҳрум бўлган. Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFT) гуманитар ташкилоти куни кеча, 22 март куни Мозамбикда фавқулодда ҳолатнинг энг юқори — учинчи даражасини эълон қилган.

alt

alt

«Идай» циклони Мозамбик ҳамда унга қўшни Малави ва Зимбабвени ўтган ҳафта қуршаб олган. Африка қитъасининг жанубий қисмида эса кучли ёғингарчилик тўхтамаяпти. Ушбу ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Зимбабведа ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 259 кишини ташкил этмоқда.

alt

Лионель Месси Венесуэлага қарши ўйинда жароҳат олди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 26 март куни бўлиб ўтадиган Марокаш терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушолмайди. Сабаби, у 22 март куни Жаҳон Чемпионати—2018 мусобақасидан сўнг илк марта терма жамоа сафида майдонга тушган. Венесуэла билан кечган 90 дақиқалик ўйин давомида майдонда тўп суриб, қувуқ соҳасидан жароҳат олган.

Бир оз аввал Марокаш федерацияси аргентиналикларга дастлабки назорат ўйини учун  969 минг евро таклиф қилган. Месси майдонга тушмаган тақдирда мазкур маблағ 528 минг еврога камайиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

alt

Британия ҳукумати вазирлари Мэйнинг истеъфосини талаб қилишмоқда

Англия ҳукумати аъзолари амалдаги бош вазир Тереза Мэйнинг истеъфога чиқиши, унинг ўрнига номзодлиги муҳокама қилинаётган вақтинчалик раиснинг тайинланишини талаб қилишмоқда.  

The Sunday Times газетаси сиёсий шарҳловчиси,  ҳукуматнинг 11 нафар аъзолари билан гаплашишга муваффақ бўлган Тим Шипман бу ҳақда унга вазирлар маълум қилганликларини  таъкидлаган.

Улар душанба, 25 март куни бўлиб ўтадиган ҳукумат йиғилишида ушбу масалани кўтаришмоқчи. Ҳукумат аъзолари Brexit га қарши чиқадиган вақтинчалик раҳбарни тайинлашмоқчи, деб ёзади шарҳловчи Твиттерда.

alt

Америкалик қўшиқчи ўз клипида ўзини-ўзи отиб қўйди

Америкалик қўшиқчи Жастин Картер ўз мусиқий видеоклипида ўлди, деб ёзади Корреспондент.net.  

Маълум бўлишича, 35 ёшли хонанда ўзи билан чўнтагида ўқланган тўппонча олиб юрган.  Тўппонча кутилмаганда отилиб кетиб, ўқ хонанданинг бошига теккан. Марҳумнинг онаси отилган ўқ унинг кўз қиррасига текканлигини айтган.

alt

Қўшиқчи ҳаётлигида кантри ва рок-н-ролл жанрида ижод қилган. Унинг ҳаёти бу тарзда фожиали якунланмаганида, танқидчилар фикрига кўра, унинг келажаги ажойиб бўлиши мумкин эди.

Шунингек,  марҳум тириклигида унинг АҚШ бўйлаб гастрол сафари режалаштирилган бўлган.

alt

Улуғбек Раҳматуллаев ва Мунисадан ҳамкорликдаги янги клип

Истеъдодли хонанда Муниса Ризаева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев тез кунда ўз мухлисларини янги ижод маҳсули билан сийлаш арафасида.

Ушбу хонандалар томонидан куйланган  «Чаканамас» номли дуэт таронасига видеоклип суратга олинган.  Клип режиссёри Ҳабибулло Набиев.

alt

Алишер Узоқов Жаҳонгир Отажоновга очиқча жавоб қайтарди: "Худога солдим" (видео)

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг актёр Алишер Узоқов ҳақида айтган очиқ шахсий фикрлари, Алишер Узоқовнинг унга қайтарган жавоби акс этган видеотасвир ва миш-мишлар тарқалмоқда. Маълум бўлишича,  бир оз аввал Жаҳонгир Отажонов Cover Up лойиҳаси жараёнларининг олдиндан уюштирилиши, ким чиқиб кетиши аввалдан белгиланиши ва бошқа жиҳатлар ҳақида гапирган. Кўрсатув бошловчиси Алишер Узоқов эса Жаҳонгир Отажоновга қилган видеомурожаатида унга туҳмат қилаётганларни Худога солганини айтган.

alt

ОБ-ҲАВО           

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эса ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *