Uz24.uzда 16 март тонгги хабарлари

мар 16 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди

2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Дилбар Абдулазизова 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. У ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Илк бор  “Баҳор қайтмайди” видео фильмидаги Муқаддамнинг дугонаси Лобар дебют роли орқали танилган. 1973 йилдан буён Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  “Қизил қалпоқча” , “Сеҳрли соатча”,  “Минг бир кеча”, “Мешполвон”, “Қор маликаси” сингари юздан зиёд саҳна асарларида турли характердаги қаҳрамонларни ижро этган.

Актриса 2000 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси бўлган.

alt

Янги Зеландиядаги ҳужум оқибатида қурбонлар сони 49 нафарга етди 

15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда содир этилган отишмалар қурбонлари сони 49 нафарга етган, 50 га яқин инсонлар турли тан жароҳатларини олган.

alt

Таъкидланишича, отишма иштирокчиларидан бири ўнлаб мусулмонларни отиб ташлаган австралиялик Брентон Таррантни норвегиялик террорчи Андерс Брейвик каби радикал миллатчилар илҳомлантирган. Қотил Facebook ижтимоий тармоғи орқали олиб борган трансляциясида ҳужум олдидан босниялик серблар етакчиси Радован Каражичга бағишланган қўшиқ куйлаган.

alt

Тарант ҳужумда қўллаган милтиғи ва унга ўқдонларга мусулмонларга қарши жанглар олиб борган саркардалар фамилияларини ёзиб чиққан. Ҳозирда террорчи ва унинг икки нафар шериги қўлга олинган. 2019 йилнинг 16 март куни Таррантга қўйилган айбловлар бўйича суд бўлиб ўтади.

alt

Криштиану Роналду ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровнома асосида Чемпионлар лигасининг шу ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилган.

Португалиялик етакчи ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб «Атлетико»га қарши жавоб ўйинида (3:0) ҳет-трик қайд этган ва «бьянконери»нинг илк ўйиндаги 0:2 мағлубиятидан кейин камбэк амалга оширишига катта ҳисса қўшган.

Мусобақада ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга Роналдудан ташқари «Барселона» сардори Лионель Месси, «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане ҳам даъвогарлик қилган.

alt

Ўзбекистонда таркибида "фенспирид" бўлган дори-дармонлар сотуви тақиқланди

Ўзбекистонда таркибида фенспирид бўлган дори-дармонлар сотуви тақиқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Тадқиқотлар натижасида маълум бўлишча, таркибида фенспирид бўлган дори воситасини истеъмол қилиш юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Фармацевтикада у асосан бронхиал астма, фарингит, ринит, отит, синусит касалликларини олдини олишда қўлланади.

Фенспиридли дориларининг сезиларли таъсир кўринишлари сифатида кўнгил айниши, қориндаги оғриқлар, диспепсия ва тахикардия кузатилган. Шу сабабли препарат Франция ва бошқа айрим давлатларда ҳам ман этилган.

alt

 Ўзбекистон ва Қозоғистон йил охиригача экспорт бозорига 16 мингта автомобиль чиқаради

Бу ҳақда GM Uzbekistan ва «СариаркаАвтоПром» МЧЖ (Қозоғистон) маҳсулотни ривожлантириш бўйича битим имзолаб, шу юзасидан маълумот «Podrobno.uz» орқали маълум қилинган.

Битим Тошкентда бўлиб ўтган биринчи иқтисодий форум доирасида имзоланган. Томонлар 2019 йилнинг охиригача экспорт бозори учун 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга келишган. Машиналар кейинчалик Қозоғистон ва Россия бозорларига ҳам чиқарилади.

alt

АҚШ Путинга қарши "катта операция" бошлади

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Америка разведкаси Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур қиладиган қонунни деярли бир овоздан тасдиқлаган. Бу ҳақда Deutsche Welle орқали маълум қилинган.

Бу ҳақда АҚШ Миллий разведкаси директори олти ой ичида ҳисобот тайёрлаши лозим. Қонун лойиҳасида Путин ва унинг оиласи Россия ва чет элда, хусусан, активлар, инвестициялар, банк ҳисоблари, кўчмас мулк тўғрисидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши таклиф этилган.

Шунингидек, разведка бўлими ўз эътиборини Путин томонидан яширилаётган воситачи тузилмаларини қидиришга қаратиб, ҳисоботда расмийлар ва ишбилармонларнинг даромадлари, Путин тарафдорларидан бўлган Россия сиёсатчилари ва тадбиркорлар даромадлари ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак. Агар Сенат қонунни маъқулласа, ҳужжат Трампнинг столига қўйилади.

alt

ОБ-ҲАВО маълумотлари

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ, Устюртда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Чўл ҳудудларида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарлик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Сурхондарё вилоятида кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *