Uz24.uzда 15 март тонгги хабарлари

мар 15 / 2019

alt

Швециялик мактаб ўқувчиси Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Швеция ва норвегиялик сиёсатчилар 16 ёшли ўқувчи қиз Грета Тунбергни экологик ҳаракатга қўшган ҳиссаси учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатишuган. Aftonbladet нашрига кўра, швециялик депутатлар ана шундай ташаббус билан чиқишган.

alt

Грета бошлаган ҳаракат бутун сайёрамиз учун муҳим ҳисса ҳисобланади, дея қайд этган швеция депутати Овстегорд.

Тунберг ўтган йил августида Стокгольмдаги парламент биноси олдида мактаб иш ташлаши бошлаганидан сўнг омма эътиборига тушган. У ҳар жума куни парламент олдида туриб сиёсатчиларни атрофга заҳарли моддалар чиқаришни қисқартириш бўйича Париж шартномасини бажаришга чақирган. Сўнг у БМТнинг иқлим масалалари бўйича конференцияси ва Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумига таклиф этилиб, швеция ОАВ Тунбергни йил аёли дея эътироф этган.

alt

Яҳудийлар Масжидул Ақсога бостириб кирди

Исроил полицияси ҳимояси остида ўнлаб яҳудийлар Қуддусдаги Масжидул Ақсога бостириб кирган. Бу ҳақда азон.уз хабар бермоқда.

Қуддусдаги Исломий вақфлар идораси матбуот котиби Фарос Дубснинг берган баёнотига кўра, 59 нафар консерватив руҳдаги яҳудий, 80 нафар яҳудий институ талабалари ва 3 нафар Исроил разведкаси ходимлари МасжидуАқсога бостириб кирган. Масжидул Ақсо эшиклари сешанба куни Исроил полицияси томонидан беркитилиб, Чоршанба эрталаб  қайта очилган.  

alt

Эрдоған Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳуни кескин танқид қилди

“Нетаньяҳу, ўзингга кел. Сен золимсан, 7 яшар фаластин болаларини қатл қилган золимсан” , дея таъкидлаган Турклар етакчиси.

Шунингдек, Масжидул Ақсодаги воқеаларга тўхталаркан, “Муборак масжидимизга қаратилган ҳар қандай ҳужумнинг қаршисида бизни топишади. Ҳамма жим турса ҳам, миллатимиз билан бирга жим турмаймиз. Қуддуснинг Ислом дунёси учун аҳамиятига мос равишда бошқарилиши учун курашимизни сўнгги нафасимизгача давом эттирамиз” дея таъкидлаган президент Эрдоған.

alt

Тошкент вилоятида ўғил ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. 

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 11 март куни Олмалиқ тумани Парвоз кўчасида яшовчи В.З. уйида отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал отанинг ўз ўғли томонидан пичоқланишига сабаб бўлган.

Оқибатда касалхонага ётқизилган ота кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳозирда ушбу жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

alt

Яширинча соч эктирган ҳиндистонлик тадбиркор вафот этди

Ҳиндистонлик тадбиркор соч кўчириб ўтказиш операциясидан кейин вафот этди, деб ёзади Times of India нашри. 8 март куни Логистика компанияси хўжайини 43 ёшли Шраван Кумар Чаудхари Мумбайдаги пластик операцияга ихтисослашган хусусий клиникалардан бирига оиласидан яширинча мурожаат қилган.

Эркак 500 минг рупия эвазига (72 доллар) бир вақтнинг ўзида 9250 соч толасини кўчириб ўтказишни сўраган. Қоидага кўра, операция давомида 3 мингдан ортиқ соч толасини ўтказиш мумкин эмас. Шу боис пластик жарроҳ фақат 3,7 минг соч толасини кўчириб ўтказишга рози бўлган. Қоидага кўра, операция узоғи билан 6—8 соат давом этиши керак бўлган операция 12 соат давом этган.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг эркакда оғир аллергик реакция — анафилактик шок бошланган ва у  касалхонага ётқизилган. Бир неча органлари ишдан чиққач, тадбиркор эртаси куни орган етишмовчилигидан вафот этган. Клиника бош шифокори Викас Халвай операциядан олдин Чаудхари барча текширувлардан ўтганини тасдиқлаган. Айни дамда полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

alt

Тожикистон - Қирғизистон чегарасида вазият кескинлашди. 30 киши гаровга олинган

13 март куни Қирғизистон томони ўзаро келишувларга қарамай, «Кўктош-Оқсой-Тамдик» йўл қурилишининг бошланиши Ворух жамоатида можарога сабаб бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси расмий баёнотида айтилган.

Баёнотга кўра, Қирғизистон томони аҳолига қарши ўқотар қуроллардан фойдаланган ва 30 нафар тожикистонлик гаровга олинган. Ворух жамоати аҳолиси йўл қурилишига қарши норозилик билдирган. Қирғизлар уларга қарата ўқ узган.  Бундан ташқари, Қирғизистон кучлари «Исфара-Ворух» йўлини ёпиб қўйиб, Ворухда яшовчилар - йўналишли автобус йўловчиларини гаровга олган. Улар «Оқсой» чегара отрядида ушлаб турилган.

Ворух жамоатида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Оқсой жамоати раиси Эркин Жалчиев бошчилигидаги 50-60 киши Ворух жамоати аҳолисига қарата тош отишган. Натижада 11 киши оғир жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси хабарида айтилишича, ҳозир чегарадаги вазият барқарор ва икки давлат чегарачилари назорати остида.

alt

ОБ-ҲАВО маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, Устюртда кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, Хоразм вилоятида 3-8 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 7-12, Сурхондарё вилоятида кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *