Uz24.uz да 20 март тонгги хабарлари

мар 20 / 2019

alt 

Тошкентда пиёдлар ўтиш йўли оқ ва қизил рангга бўялди

 

Тошкентда тажриба тариқасида пиёдалар ўтиш йўлида оқ ва қизил ранглар қўлланилмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълумот бермоқда.

alt

ИИББ мутатасаддиларининг шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтга таклиф қилинган словакиялик мутахассислар томонидан шундай тавсия берилган. Қизил-оқ бўёқ ҳайдовчилар ва пиёдаларга яққол кўриниб туради ва бу ЙТҲ олдини олиш мақсадида қўланилаётган муҳим чоралардан биридир.

alt

Айни дамда пойтахтдаги илк шундай йўлак Амир Темур хиёбони атрофида пайдо бўлди.

 

alt

Перу собиқ президенти Aлexaндро Толедо Калифорнияда қўлга олинди

Перунинг собиқ президенти Aлexaндро Толедо АҚШнинг Калифорния штатидаги ресторанлардан бирида қўлга олинган.  Бу ҳақда «Корреспондент.нет» хабар тарқатди.

Толедога коррупция бўйича айблови туфайли қидирувда эканлигини полицияаввалдан билар эди деб ёзадинашр.  Бироқ айблов Перуда эълон қилингани боис, ҳуқуқ-тартибот идораларига уни АҚШда ушлаш ҳуқуқини бермаган.

Бироқ, шундай бўлса ҳам, Толедо қўлга олинган.  Ҳозирча, унинг ҳибсга олиниши ичкиликбозлик билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда.

alt

Транспорт воситалари эгалари учун мажбурий суғурта бадали 40 млн сўм этиб белгиланди

“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (222-сон, 16.03.2019 й.) қабул қилинган. Унга кўра, транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.

Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн. сўмни ташкил қилган. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.

Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди. Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин. Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.

alt 

БАА фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

 Ушбу фармонга кўра, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланган.

     Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларининг ташриф буюришлари учун уларни таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган.

Энди бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визалар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

alt

Камчатка устида «улкан» метеорит портлади

YouTube’нинг AstraAlert каналида Камчатка қирғоғи яқинида, Беринг денгизи устида метеорит портлаши акс этган видеотасвир пайдо бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Аввалроқ NASA Камчатка атрофида «улкан» метеорит портлагани ҳақида хабар берган. Маълум бўлишича, метеорит 2018 йил 18 декабрда 25 км баландликда портлаган. Видеотасвирда метеоритнинг портлаши ва самовий жисмдан қолган қора тутун изини кўриш мумкин.

alt

Ер сайёрасига йирик астероид яқинлашмоқда

Ерга катта ҳажмдаги астероид яқинлашмоқда. Максимал даражадаги яқинлик 22 март, жума куни кузатилади.

Ўша куни астероид ер юзасидан 305 минг километр масофада учиб ўтади. Бу Ер ва Ой орасидаги масофадан 80 минг километр камроқ дегани, дейилади “Эхо Москви” нашри хабарида

Астероиднинг ҳаракатланиш тезлиги секундига 5 километрни ташкил этади. Унинг диаметри 18 метрдан 40 метргача.

alt

Самарқандда ИИБнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди 

Самарқанд вилояти Ички ишлар идоралари томонидан барча тоифалардаги шахсий таркибининг жанговар шайлигини ошириш, касб маҳоратини амалий кўникмаларини такомиллаштириш, уларнинг жанговар руҳини кўтариш мақсадида Пастдарғом туманида қуролланган жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилган.

alt

alt

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ўқув машғулоти давомида ўта хавфли қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва уларнинг жиноий ҳаракатларини тўсиш, ўта хавфли жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш бўйича тезкор режалар асосида чора-тадбирлар амалга оширилган.

alt

Тадбирдан кўзланган мақсад Ички ишлар органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек бошқа ҳаётий муҳим вазифаларни амалга оширишда фаолликни таминлашдан иборат бўлган.

alt

ОБ-ҲАВО маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23, Устюртда кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража, чўл ҳудудларида кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг   

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *