Қуйичирчиқда 21 ёшли шахснинг ёнидан бир килограммга яқин марихуана топилди

дек 09 / 2016

alt

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 21 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаронинг ёнидан топилган 934 граммдан зиёдроқ массадаги «марихуана»  далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *