Қуръони Каримни ўзбекистонлик хаттот илк бор Самарқанд қоғозида ёзмоқда

фев 22 / 2019

alt

Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин “Садқаи жория”га қўл урган эди. Яъни Қуръони Каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилмоқда.

— Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони Карим насҳ хатида ёзилади, —дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони Карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти.

Ушбу Қуръони Каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *