Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда масжидлар атрофидаги йўллар ёпилади

авг 09 / 2019

Қурбон ҳайити муносабати билан 10 август куни соат 24.00 дан 11 август куни соат 8.00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

"Автомобилларни тегишли жойларда қолдиришни ва ўзгалар учун ноқуйликлар туғдирмасликни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланинг", - дейилади бошқарма хабарида.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *