Алишер Усмонов Андижондаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 млрд сўм ажратди

мая 21 / 2020
alt
Асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдам ажратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
 
Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ўтказилган ўрганиш давомида жами 48 та маҳалладан 1000 та оила эҳтиёжманд, деб топилган. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида ўзбекистонлик таниқли ишбилармон Алишер Усмоновнинг 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдами ажратган. Бу маблағлар ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этганди. Шунингдек, Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга ҳам 20 млн доллар ажратди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *