Ургутдаги ёнғин оқибатида оиланинг беш нафар аъзоси вафот этди

фев 23 / 2019

alt

2019 йилнинг 22 февраль куни соат 2:01 дақиқа ўтганда Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги 89-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Ургут тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган, деб хабар қилди ИИВ ЁХХББ матбуот хизмати. 

Воқеа жойига 6 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин жойига соат 2:09 дақиқа ўтганда етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 2:22 дақиқа ўтганда қуршаб олиниб, соат 3:48 дақиқа ўтганда бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 89-уйнинг 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни 102-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 89-уй эгаси 1954 й.т. З.У., рафиқаси 1956 й.т. М.Р., қизи 1992 й.т. З.У., набиралари 2011 й.т. Х.М. ва 2013 й.т. Н.М.лар ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, 2013 й.т. Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).

Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида 89-уй эгасининг фарзандлари 1980 й.т. Х.У., 1986 й.т. О.У., келини 1993 й.т. Ш.Э., набиралари 2013 й.т. Ш.З. ва 2018 й.т. Ш.З.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *