Ургутда жамоат транспорти учун 60 та янги автобус сотиб олинди

дек 17 / 2019

alt

Ургут тумани қишлоқларидан туман маркази ёки бошқа шаҳарларга бориб-келиш учун йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, умуман туман аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан “Автотранс Ургут” давлат унитар корхонаси ташкил этилди ва ушбу корхонага декабрь ой бошида 60 дона ISUZU русумли автобуслар сотиб олинди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Ургут тумани Самарқанд вилоятининг аҳолиси энг кўп бўлган туманларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бироқ шу кунга қадар туманда бирорта ҳам йўналишда автобус қатнови мавжуд эмас эди. Бу эса ўз навбатида йўловчиларнинг манзилларига етиб олишларида қатор муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Янги сотиб олинган автобуслар 17 та йўналишларга 2020 йилнинг январ ойидан эътиборан босқичма- босқич жойлаштирилади. Шундан, янги ташкил этиладиган 5 та йўналиш Ургут тумани марказини бевосита Самарқанд шаҳри билан боғлайди.

Булар:

“Ургут шаҳри – Сиёб АББ”,

“Ургут АББ – Бахрин-Сиёб АББ”,

“Ургут АББ – Деҳқонобод- Сиёб АББ”,

“Ургут АББ – Совғон- Тароқли- Сиёб АББ”,

“Жартепа – Сиёб АББ” қолган 12 та йўналиш эса туман ички автобус йўналишларидир. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *