Урганчда танишининг ўғлини сотиб юбораётган ҳамшира қўлга олинди

фев 11 / 2019

alt

2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. (исмли аёл) Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В. (исмли аёл)нинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б. (исмли аёл)га 1 700 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *