Урганчда ҳомиладор аёллар ва ногиронларга бепул такси хизмати кўрсатилмоқда

ноя 13 / 2016

alt

Урганч шаҳридаги "Хоразм Равон транс" МЧЖнинг енгил такси ҳайдовчилари байрам кунлари шаҳар ичи йўналишларида ҳомиладор аёллар ва ногиронларни бепул манзилига етказиб келмоқда. Бу ҳақда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабар бермоқда.

"Бу ташаббус корхона раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан. Йил бошидан бери ҳар байрамда корхонага қарашли йўналишсиз такси автомобиллари шаҳар ҳудудида ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга текинга хизмат кўрсатмоқда. Савобталаб автотранспортчилардан аҳоли жуда мамнун: ҳайдовчилар ушбу "акция" йўлга қўйилганидан бери йўловчиларнинг уларга нисбатан айрича ҳурмат билан қарай бошлаганини, ҳар қадамда мақтов ва дуоларга сазовор бўлаётганларини айтадилар", дейилади хабарда.

"Хоразм Равон транс" МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан "янги меҳмон" билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ташкил этиш ниятида.

Ҳозирги кунда мазкур корхона тасарруфида 26 та енгил автотранспорт воситалари мавжуд.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • rameo
    14 ноябр 2016, 11:54

    baraka topishsin wunday qilayodkan taksichilarimiz.... Odamlarni xojatini chiqzrish ayniqsa manashunday yordamga muxtoj odamlarga yordam berish lozim, taksichilarimizni ishlariga omad daromadlariga bundanda koproq daromad qoshilishiga tilakdoshmiz....

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *