Урганчда колбаса ишлаб чиқарадиган яширин цех фаолиятига чек қўйилди

дек 13 / 2016

alt
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида қонунга хилоф равишда назорат органларидан рўйхатдан ўтмасдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, бу ерда ноқонуний равишда яширин цех ташкил қилиниб, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги фош бўлди. Мазкур фуқаронинг цехидан умумий қиймати 67 895 850 сўмлик колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, озиқ-овқат хом-ашё маҳсулотлари, ҳар хил ёзувли колбаса этикеткалари ҳамда колбаса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кукунлар билан биргаликда, тайёр колбаса маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси "Ўзстандарт" агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш марказининг хулосасига кўра, мазкур цехда ишлатилаётган гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилади Давлат Божхона қўмитасининг ахборот хизмати. 

Фото: customs.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    13 декабр 2016, 20:11

    Жуда яхши булбди

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *