Урганчда 4750 литр қўлбола пахта ёғи сақланаётган "яма" фаолиятига чек қўйилди

фев 04 / 2019

alt

Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С ўзига тегишли бўлган омборхонада 4750 литр қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра мазкур санитария-гигиена талабларига мутлақ жавоб бермайдиган омбордаги сифатсиз ёғнинг умумий қиймати 57,5 миллион сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *