Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди (видео)

апр 25 / 2019

alt

Қозоғистонда 16 апрель куни 1990-1991 йилларда туғилган уч нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Я.ни ўзи яшайдиган уйдан куч ишлатиб ўғирлаб кетган, деб хабар бермоқда «Zakon.kz»га таяниб “Дарё”.

Улар жабрланувчи фуқаронинг дўсти — Ўзбекистон фуқароси М.С.дан 300 минг танга талаб қилган. Аниқланишича, жиноятчилар аввалроқ М.С.дан қўрқитиш усули билан 100 минг танга ундирган.

Ҳозирда уч нафар шахснинг ҳаммаси қўлга олинган. Шунингдек, жабрланувчилардан бирига тегишли «Lada Largus» автомашинаси калити мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *