Қозоғистон президенти Алишер Усмоновни I даражали Дўстлик ордени билан тақдирлади

дек 19 / 2018

alt

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев республика Мустақиллик куни муносабати билан россиялик бизнесмен Алишер Усмоновни I даражали Дўстлик ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Орден бизнесменга «давлат ва жамоатчилик фаолиятидаги хизматлари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси» учун берилган.

Қозоғистон ҳукумати Усмоновни 2011 йилда II даражали Дўстлик ордени билан тақдирлаган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *