Қорақалпоғистонда аслида нима бўлганди? Бош прокуратура баёнот берди

ноя 26 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳайдовчи Қорақалпоқда ДАН ходимлари билан жанжалдан сўнг сирли тарзда оламдан ўтди…” сарлавҳали мақола юзасидан баёнот

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 12.11.2019 йилда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” йўналишида Н.Ҳолиқовни мурдаси топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, 12.11.2019 йилда тахминан соат 22:00ларда Қўнғирот туманидаги божхона постида фуқаро С.Уринов бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинаси Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари томонидан тўхтатилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаси бузилганлиги ҳолати юзасидан баённома расмийлаштирилиши ҳақида айтилганида, автомашина йўловчиси О.Хусанов инспекторларни ҳақорат қилган.

О.Хусанов инспекторлар билан жанжаллашган вақтида автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти, Нуробод туманида яшовчи Н.Ҳолиқов ушбу ҳолатни телефонининг видео камерасига олиш жараёнида ЙҲХБ инспекторлари ундан видеога олмаслигини сўрашган. Шунда, Н.Ҳолиқов ЙҲХБ инспекторлари  телефонини олиб қўймасликлари учун автомашинадан тушиб қочиб кетган.

Бироз вақт ўтганидан сўнг, А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу” асфальт йўлининг 874-875-км.да (тадбир ўтказилаётган жойидан 450 метр узоқликда) Н.Ҳолиқовнинг мурдаси топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Н.Ҳолиқовнинг ўлими юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги сабаб бўлган.

Хозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича ЙҲХБ ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *