Қорақалпоғистонда 3 115 нафар ўқитувчининг маошидан коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда ушлаб қолинган

фев 11 / 2019

alt

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Амударё тумани халқ таълими бўлимида ўқитувчилар маошидан 500 минг сўмдан ушлаб қолинаётгани бўйича ўрганиш ўтказилди. 7 февраль куни KUN.UZ сайтида бу ҳақда мақола эълон қилинганди.

Маълум бўлишича, тумандаги 82 та умумтаълим мактабларида ишловчи 5 154 нафар педагог ходимларнинг 3 115 нафаридан электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда розилиги олинмай, иш ҳақидан ушлаб қолинган.
 
Мазкур ҳолат бўйича айбдор бўлган туман халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари Р. Маткурбанов ҳамда Халқ таълими бошқармаси Марказлаштирилган молия бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси М. Қаландаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 013 650 сўм) миқдорида жаримага тортилган.
 
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлигига 8 февраль куни қонунбузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қуймаслик юзасидан белгиланган тартибда тақдимнома киритилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *