Қорақалпоғистонда 2 ойда 518 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун рухсатнома расмийлаштирилиб берилди

мар 15 / 2017

alt

2017 йилнинг 2 ойи мобайнида жами 518 нафар қорақалпоғистонлик фуқароларга ХЧК ва ФРБ томонидан чет элга чиқиш рухсат ёзуви (стикер)лар расмийлаштирилиб берилди. Шулардан хизмат юзасидан 46, сайёх сифатида 472 нафар, чет элдан хусусий таклиф килиш буйича 30 нафар фуқаро мурожаат килди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Б.Утепов kruz.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган 2 ойда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш масалалари бўйича 17 та йиғма иш жилдлари кўрилиб чиқилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича маҳсус комиссияда 8 та Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш бўйича хужжатлари кўриб чиқилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *