Умумхалқ хайрия ҳашарида 22 млндан зиёд киши иштирок этди

мар 13 / 2017

Боғда экологик ҳашар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Унинг доирасида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. ЎзА хабарига кўра, бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида 22 миллиондан кўпроқ юртдошимиз иштирок этди.

Ҳашар кунлари 48 минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. 32 минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган. Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб 22 миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. 24 миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, 17 миллион туп гул экилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *