"Умра-2017" баҳор мавсуми якунланди

апр 13 / 2017

alt

11 апрель куни баҳор мавсумининг сўнгги – Тошкент – Жидда йўналиши бўйича кетган ўзбекистонлик зиёратчилар умра арконларини тўлиқ бажариб, Ўзбекистонга қайтиб келишди.

20 февраль кунидан 11 апрель кунига қадар ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига умра сафарлари ташкил этилди.

Кузатиш ва кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилди. 

“Умра-2017” баҳор мавсуми муваффақиятли якунланиб, унда Республикамиздан жами 5500 нафар фуқаро умра амалларини бажариб қайтишди, деб хабар қилади Дин ишлари бўйича қўмитанинг ахборот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *