Қийин аҳволда қолган 719 нафар фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

июл 02 / 2019

2 (8)

2019 йилнинг I ярим йиллигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар юртдошимизни Ўзбекистонга қайтарди.
 
Фуқароларни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.
 
Қайтарилганлар бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, вазирликнинг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.
 
Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.
 
2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг июнь ойига қадар жами 920 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *